Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги V танлови

2019-йил 1-май куни “АКАДEМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МEРОСИ” илмий-методик маркази Кенгаши томонидан академик Қори-Ниёзов номли бешинчи танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Конкурс 2019-йил май ойида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та олий ўқув юртларидан 16 нафар иқтидорли талабалар иштирок этишди.

Учинчи ўрин талаба Содиқов камолга насиб етди.

Иккинчи ўринни Саматбоева Мафтун егаллади.

Биринчи ўрин Язданов Даниерга насиб етди.

Танлов комиссияси раиси Академик Ш.А.Аюпов шунингдек, комиссия аъзолари Р.Н. Ғанихўжаев, В.И. Чилин, Ж.А. Каримов, Ф.Х. Хайдаров талабаларнинг  тайёргарлик даражаси яхши эканлигини қайт этиб, математика фанини ўзлаштиришга бўлган иштиёқи юқори эканлигини таъкидладилар.

2015 йилдан буён ҳар йили  Тошкентда иқтидорли, ёш математиклар орасида Қори-Ниёзий танлови ўтказиб келинади. Танлов Ўзбекистоннинг математика соҳасидаги иқтидорли ёшларини аниқлаш, рағбатлантириш ва уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

“АКАДEМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МEРОСИ” Илмий-Методологик марказ танловнинг асосчисидир.

Fotosuratlar

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!