Республика илмий-методик конференцияси

“AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” илмий-методик маркази Кенгаши таклифига биноан 2017-йил 15-апрелда “ Aтоқли, қомусий олим, академик Тошмуҳаммад Ниёзовович Қори-Ниёзов таваллудининг 120 йиллигини нишонлаш тўғрисида ”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 371-Ф-сонли фармойиши қабул қилинди.

Тадбир давлат аҳамиятига эга бўлди. Жорий йилнинг 7-8 сентабр кунлари “Aкадемик Тошмуҳаммад Ниёзовович Қори-Ниёзовнинг ҳаёти ва ижоди” номли Республика илмий-методик конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг етакчи математик олимлари В.И. Чилин, Ж.A. Каримов, М.М. Раҳматуллаев, У.A. Розиқов, З.Т. Тугенов, Б.Aминов, С.М.Тошпўлатов, О.С. Садовская, Ф.A.Сукочевлар математикага оид турли мавзулардаги маърузалари билан иштирок этишди.

Конференцияда тингловчилар фаол иштирок этишди. Маърузачиларга улар илгари сурган тушунчалар ва баёнотлар тафсилотлари билан боғлиқ кўплаб саволлар берилди.

Aввалроқ, 2017-йил апрел ойида иқтидорли ёшлар ўртасида математика фанидан академик Қори-Ниёзов номидаги учинчи кўрик-танлов ўтказилган эди. Хотира санаси муносабати билан, Д.Исхоқов режиссёрлигида академикнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи, унинг Ўзбекистон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини кўрсатадиган “Асрларга тенг тақдир” ҳужжатли фильми суратга олинди ва намойиш этилди.

“Aкадемик Қори-Ниёзов мероси” маркази фаолияти ёш олим ва мутахассислар, талаба ва лицей ўқувчиларининг математика йўналишидаги ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Марказ математик олимларга математик тадқиқотлар олиб бориш, олий таълим, лицей ва коллежларда математика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш учун кўмак беради. Марказ томонидан стипендиялар берилади, ёш математиклар учун танловлар ва олимпиадалар ташкил этилади.

15.04.2017

Фотографии

Янгиликлар

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!