“Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий методик маркази ижрочи директори Алимов Акром Акбарович 60 ёшда
Алимов Акрам Акбарович 1963 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. туғилган, 1980 йилда Тошкент шаҳридаги 224-ўрта мактабни олтин медаль …
Машҳур олим ва ижтимоий фан арбоби, ўзбек совет мактабининг асосчиси ва унга биринчи дарсликни яратувчи, биринчи академик ва Ўз ССР ФA нинг биринчи раҳбари Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1897 йилда Ходжанд шаҳрида косиб оиласида туғилган. Т. Н. Қори-Ниёзий ҳаётнинг катта мактаблигини билди, халқнинг орасидаги урф-одатларни, борлиқни яхши ўрганди. У оғир, лекин шуҳратли йўлни босиб ўтди. Т. Н. Қори-Ниёзийнинг меҳнат фаолияти ерта бошланди. У 1917 йилда 20 ёшида Фарг`онада биринчи о`збек мактабини ташкил қилди. 1920 йилнинг охирида барпо етилган мактабнинг ва ўқитувчилик курслари негизида у Қо`қонда педагогика техникумини ташкиллаштиради. Бу еса, шу йиллари Фарғонада педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича муҳим марказ саналарди. 1924-йили педагогик техникумнинг биринчи битирувчилари битириб чиқди. “Фарғона” газетаси 26-майдан бошлаб ҳамма сонини шунга бағишлади. У газетада “Бу ўн учта битирувчи ўн уч мингта бўлсин” деб ёзган еди. Чунки, биринчи битирувчилар сони ўн уч киши – “ўн уч қалдирғоч” еди. Газетада бу қалдирғочлар ўзбек таълимини ва ўзбек илмини оламга олиб чиқувчилар маъносида ёзилган еди. Бу ўн учта қалдирғочни учишга Т.Н.Қори-Ниёзий тайёрлаган еди. У ўзбеклар орасида ЎОДУ (Ўрта Осиё Давлат Университети) физика-математика факултетига биринчилардан бўлиб ўқишга кирди ва 1930-йили ўқишни муваффақиятли тугатди. 1931 йилдан 1933 йилгача университетнинг ректори лавозимида ишлайди. Қори-Ниёзийга ўзбеклардан биринчи бўлиб 1931-йили профессор унвони берилди, 1939-йилда еса физика – математика фанлари доктори илмий даражаси берилди. 1939-1943 йиллар давомида Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистоннинг жамоатчилик, маданият, маориф ва жамоатчилик ҳаётида муваффақиятли жорий етган ва кирилл ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосини қайта ишлашга раҳбарлик қилди. 1946 йилдан бошлаб Т.Н.Қори-Ниёзий доимий равишда ТИҚХММИ (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти) оилй математика кафедраси мудири бўлиб ишлади. Т.Н.Қори-Ниёзий ўзбек математика терминологияси, олий ва ўрта ўқув муассасалари учун ҳақиқий математик адабиётлар асосчиси ҳамда фан тарихи бўйича йирик мутахассис ҳисобланади. Унинг уч юздан ортиқ илмий ишлари нашр қилинган, жумладан, фан соҳасида оламшумул ихтиро сифатида чуқур тан олинган «Улуғбекнинг астрономия мактаби» монографияси 1952 йилда давлат мукофотига сазовор бўлди.
Олим 1940 йилдан деярли 10 йил давомида буюк олим астроном Улуғбекнинг қўлёзма манбаларини ўрганди ва унинг илмий ишларининг давомига тадқиқот ишларини олиб борди. Бу ишларнинг натижасида у Улуғбекнинг астрономия мактаби тўғрисида йирик илмий иш яратди. Т.Н.Қори-Ниёзийнинг «Улуғбекнинг астрономия мактаби» номли китоби биринчи марта Москвада 1950 йилда СССР Фанлар Aкадемиясида (рус тилида) нашр қилинди. Қори-Ниёзий кўп монография, услубий қўлланмалар ва “Шўра давридаги Ўзбекистоннинг маданияти тарихи” асари муаллифи. Олимнинг асарлари саккиз томли нашрни ташкил қилди. Ҳар бир сатр халққа муҳаббат, унинг ободлиги, одамлар маънавияти, илм ва маданиятнинг яшнаши каби туйғуларга бой. Уни Ўзбекистон зиёлийлари оқсоқоли деб аташади. Т.Н.Қори-Ниёзий бутун умрини илм ва маданиятга хизмат қилишга бағишлаган. Ўзбекистонда илм ва маданиятнинг ривожланиши бевосита Қори-Ниёзий номи билан боғлиқ. Олим 50 йилдан ортиқ бор кучини халққа хизмат қилишга бағишлаган. У жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок етган, ёшлар тарбиясига кўп куч ва қувват сарфлаган. 1941 йили ЎзССР ҳукумати томонидан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ва темурийлар Гўри Амир мажмуасига експедиция ташкил қилинади, шулардан : Т.Н.Қори-Ниёзий (раис), М.М.Герасимов (СССР ФА ходими, антрополог ҳайкалтарош), профессор антрополог Л.В.Ошанин, профессор шарқшунос А.А.Семенов ва бошқалар. 1937-1940 йилларда Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистон ХКК қошидаги Фанлар қўмитаси президиумининг раиси, Ўзбекистондаги СССР ФА филиали раиси бўлган. 1939-1943 йилларда – ЎзССР ХКК раисининг фан, маданият ва санъат бўйча муовини. 1943 йили академикликка сайланган ва 1943-1947 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси биринчи раиси бўлган. У Ўзбекистон тарихий обидалар ва маданиятини ҳимоя қилиш Жамияти президиумининг раиси муовини, Халқ университетлари Республика Кенгаши раиси, “Фан ва турмуш” журнали муҳаррири ва бир қатор илмий жамоат кенгашлар ва жамиятлар аъзоси бўлган. Т.Н.Қори-Ниёзий кўп халқаро конгреслар ва симпозиумларда иштирок етган, 1954 йилда Халқаро астрономик жамияти аъзоси, 1968 йилда Фанлар тарихи бўйича 12 Халқаро конгрессида Бош Ассамблеяси аъзоси етиб сайланган. Кўп чет ел давлатларида бўлган (Япония, Ҳиндистон, Италия, Болгария, Афғонистон ва бошқа). Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзов 1970 йил 17 мартида Тошкент шаҳрида вафот етган. Буюк олим ҳақидаги хотиралар ҳамиша бизнинг юрагимизда сақланиб қолади.
Алимов Акрам Акбарович 1963 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. туғилган, 1980 йилда Тошкент шаҳридаги 224-ўрта мактабни олтин медаль …
Шавкат Орифжонович Алимов – таниқли олим, математик физика ва функсионал анализ соҳасидаги, дифференсиал операторларнинг спектрал назарияси, математик физика тенгламалари учун …
“Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ва В.И.Романовский номидаги Математика институти томонидан магистратура талабалари ўртасида 2023 йил май ойида умумий …
Математика институти ва “Aкадемик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳамкорликда мактаб Математика фани ўқитувчилари учун мукофот жамғармаси 20 000 000 …
2022 йил 3-октабр куни Математика институти ва “Aкадемик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳамкорликда мактаб Математика фани ўқитувчилари учун мукофот …
Жорий йилнинг 15 сентябр куни Тошкент шахридаги Т.Н.Кори Ниёзий номидаги Узбекистон Педагогика Фанлари илмий тадкикот институтида “Тошмухаммад Ниёз угли Кори …
Қори-Ниёзий илмий методик марказда Қори-ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти ва илмий методик марказ ўртасида ўзаро хамкорлик шартномаси …
Сизни Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2022-йил 16-август куни соат 10.00да бўлиб ўтадиган республика илм-ма’рифат тараққиётига …
Инсон Aзиз – Маҳалла телерадиоканали намойиш етади.
Муаллиф Рўзибой Қўлдосев. Режиссер Шарофиддин Тожибоев.
Ушбу филм академик Қора-Ниёзовнинг ҳаёти, ижоди ва илмий фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. 2022-йил
Академик Қори-Ниёзий таваллудининг 125 йиллигига бағишланган конференсия 2022 йил 16 августда бўлиб ўтади
Главная Цель Подведение итогов 2019 г. Принятие Бюджета-2020. Повышение стипендии...
ПодробноС целью поощрения и стимулирования молодых математиков Узбекистана Центр ежегодно...
Подробно“Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ва В.И.Романовский номидаги Математика...
Read MoreМатематика институти ва “Aкадемик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳамкорликда...
Read MoreМатематика институти ва "Aкадемик Қори-Ниёзов мероси" илмий-методик маркази ҳамкорликда Математика...
Read More“AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” илмий-методик маркази Кенгаши таклифига биноан 2017-йил 15-апрелда...
Read More
Ҳар йили олий ўқув юртларининг математика йўналишида таҳсил оладиган талабалари учун “AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” илмий-методик марказ томонидан грант стипендиялари ажратилади.
Ўн нафар талаба академик Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзов номидаги ҳар ойлик грант-стипендияларга ега бўлишди:
Жамшид Aлияров, Отабек Хакимов, Жамол Мамадиёров, Мафтуна Муродуллаева, Ҳилола Васлиева, Жасурбек Бахромов, Aятулло Ибрагимов, Самариддин Мухаммадиев, Хуршид Турғунбоев.
Марказнинг 2020 йилги бюджетида 13 500 000 сўм маблағ айнан ушбу мақсад учун ажратилди.
“Aкадемик Қори-Ниёзов мероси” маркази фаолияти ёш олим ва мутахассислар, талаба ва лицей ўқувчиларининг математика йўналишидаги ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Марказ математик олимларга математик тадқиқотлар олиб бориш, олий таълим, лицей ва коллежларда математика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш учун кўмак беради. Марказ томонидан стипендиялар берилади, ёш математиклар учун танловлар ва олимпиадалар ташкил этилади.
Марказ фаолияти, янгиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!