- Танловлар
- Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги III танлови
Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги III танлови
2017-йил 17-апрел куни академик Қори-Ниёзов номидаги учинчи танловни ўтказиш тўғрисида “AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” илмий-методик марказ Кенгашининг қарори қабул қилинди. Танлов Ўзбекистоннинг математика соҳасидаги иқтидорли ёшларини аниқлаш, рағбатлантириш ва янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
Учинчи танлов 2017-йилнинг май ойида академик Қори-Ниёзов таваллудининг 120 йиллигига бағишлаб бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та олий таълим муассасаларидан 16 нафар иқтидорли талабалар иштирок этишди.
Учинчи ўринни Москва Давлат университети филиали 1-босқич талабаси Қораев Маъруф (Шералиев Ш.Н устозлигида) эгаллади.
Иккинчи ўринни СамДУ 2-босқич талабаси Тошпўлатов Ғайрат (устози Х.П. Шарипов) эгаллади.
Биринчи ўрин Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2-босқич талабаси Бозорбоев Сардорга (ўқитувчиси Хайдаров Ф.Х.) берилди.
Танлов комиссияси раиси Aкадемик Ш.A.Aюпов шунингдек, комиссия аъзолари Р.Н. Ғанихўжаев, В.И. Чилин, Ж.A. Каримов, Ф.Х. Хайдаров талабаларнинг тайёргарлик даражаси яхши эканлигини қайт этиб, математика фанини ўзлаштиришга бўлган иштиёқи юқори эканлигини таъкидладилар.
2015 йилдан буён ҳар йили Тошкентда иқтидорли, ёш математиклар орасида Қори-Ниёзий танлови ўтказиб келинади. Танловда республикамизнинг етакчи олий ўқув юрти талабалари иштирок этишади. Илмий-Методологик марказ “AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” танловининг асосчиси ҳисобланади.
Янгиликлар
Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида
Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар
Янгиликларга обуна бўлиш
Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!