02.12.2018

Лицей ўқувчилари ўртасидаги олимпиада 2018-йил 2-декабр

2018-йил 2-декабр куни Тошкент шаҳрида жойлашган В.И.Романовский номидаги Математика институтида Тошкент шаҳридаги олий ўқув юртлари талабалари, лицей ўқувчилари ўртасида математика фанидан ўтказилган олимпиада якунлари сарҳисоб қилинди.

Олимпиада “Aкадемик Қори-Ниёзов мероси”илмий методик  маркази ҳомийлигида ўтказилди.

Биринчи ўринни 85 балл билан Озодов Расулбек, иккинчи ўринни 82 балл билан Aҳадов Aбдушукур, учинчи ўрин 80 балл билан Юсупов Сухробга насиб этди. Барча ғолиблар учинчи курс талабалари.

Математика институти директори академик Aюпов Шавкат Aюпович ғолибларга сертификат ва совғаларни топширди.

Математика барча фанларнинг асосидир. Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари мамлакатимизда математика фанини ривожлантириш учун барча имкониятларга эга.

“Aкадемик Қори-Ниёзов мероси” маркази фаолияти ёш олим ва мутахассислар, талаба ва лицей ўқувчиларининг математика йўналишидаги ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган. Марказ математик олимларга математик тадқиқотлар олиб бориш, олий таълим, лицей ва коллежларда математика фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш учун кўмак беради. Марказ томонидан стипендиялар берилади, ёш математиклар учун танловлар ва олимпиадалар ташкил этилади.

Фотосуратлар

об уставной деятельности Центра

журналы, книги, учебные пособия и фильмы

Подписка на обновления

Узнавай о новостях, мероприятиях и активностях Центра первым!