- Танловлар
- Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги II танлови
Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги II танлови
2016-йил май ойида “AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” илмий-методик маркази Кенгаши томонидан иқтидорли математиклар ўртасида академик Қори-Ниёзов номидаги иккинчи танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Иккинчи танлов 2016-йилнинг июнь ойида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг энг нуфузли 6 олий ўқув юртидан 15 нафар иқтидорли талабалар иштирок этишди.
Учала фахрий ўрин ҳам Ўзбекистон Миллий университети механика-математика факультети талабаларига топширилди.
Эгамберганов Ҳакимбой (2-курс талабаси) – 3-ўрин
Махмудов Мирмухсин (2-курс талабаси) – 2-ўрин
Бозорбаев Сардор (2-курс талабаси) – 1-ўринни қўлга киритди.
Танловнинг барча ғолиблари мураббий Рахимов К.Шнинг шогирдларидир.
Талабаларнинг математика фанига бўлган юқори иштиёқини танлов комиссиясининг раиси Aкадемик Aюпов Ш.A, шунингдек, комиссиянинг қолган бошқа аъзолари алоҳида таъкидлаб ўтишди.
2015 йилдан буён ҳар йили Тошкентда иқтидорли, ёш математиклар орасида Қори-Ниёзий танлови ўтказиб келинади. Танлов Ўзбекистоннинг математика соҳасидаги иқтидорли ёшларини аниқлаш, рағбатлантириш ва уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.
“AКAДЕМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МЕРОСИ” Илмий-Методологик марказ танловнинг асосчисидир.
02.03.2022
Янгиликлар
Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида
Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар
Янгиликларга обуна бўлиш
Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!