• Танловлар
  • Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги VI танлови

Академик Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги VI танлови

2020-йил май ойида “АКАДEМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МEРОСИ” илмий-методик маркази Кенгаши томонидан академик Қори-Ниёзов номли олтинчи танловни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Ушбу танлов карантин чоралари туфайли режалаштирилганидан кечроқ ўтказилди.

2020-йил 16-декабрда танлов натижалари комиссия томонидан эълон қилинди. Унда  Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг 9 та олий ўқув юртидан 25 нафар иқтидорли талабалар иштирок этди.

2016-йилдаги  иккинчи танловда бўлгани каби, ҳар учала фахрий ўрин ҳам Ўзбекистон Миллий университети механика-математика факультети талабаларига топширилди.

Учинчи ўринни 3-босқич талабаси Яздонов Дониёр эгаллади

Иккинчи ўрин 3-босқич талабаси Қурокбоев Шаҳзодга насиб этди.

Биринчи ўринни 3-курс талабаси Ахадов Абдушукур эгаллади.

Танловнинг барча ғолиблари устоз Хусанов Шоҳруҳнинг шогирдларидир. 

Талабаларнинг математика фанига бўлган юқори тайёргарлигини танлов комиссиясининг раиси Академик Аюпов Ш.А, шунингдек, комиссиянинг қолган бошқа аъзолари алоҳида таъкидлаб ўтишди.

2015 йилдан буён ҳар йили  Тошкентда иқтидорли, ёш математиклар орасида Қори-Ниёзий танлови ўтказиб келинади. Танлов Ўзбекистоннинг математика соҳасидаги иқтидорли ёшларини аниқлаш, рағбатлантириш ва уларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилмоқда.

“АКАДEМИК ҚОРИ-НИЁЗОВ МEРОСИ” Илмий-Методологик марказ танловнинг асосчисидир.

16.12.2020

Фотосуратлар

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!