Машҳур олим ва ижтимоий фан арбоби, ўзбек совет мактабининг асосчиси ва унга биринчи дарсликни яратувчи, биринчи академик ва Ўз ССР ФA нинг биринчи раҳбари Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1897 йилда Ходжанд шаҳрида косиб оиласида туғилган. Т. Н. Қори-Ниёзий ҳаётнинг катта мактаблигини билди, халқнинг орасидаги урф-одатларни, борлиқни яхши ўрганди. У оғир, лекин шуҳратли йўлни босиб ўтди. Т. Н. Қори-Ниёзийнинг меҳнат фаолияти ерта бошланди. У 1917 йилда 20 ёшида Фарг`онада биринчи о`збек мактабини ташкил қилди. 1920 йилнинг охирида барпо етилган мактабнинг ва ўқитувчилик курслари негизида у Қо`қонда педагогика техникумини ташкиллаштиради. Бу еса, шу йиллари Фарғонада педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича муҳим марказ саналарди. 1924-йили педагогик техникумнинг биринчи битирувчилари битириб чиқди. “Фарғона” газетаси 26-майдан бошлаб ҳамма сонини шунга бағишлади. У газетада “Бу ўн учта битирувчи ўн уч мингта бўлсин” деб ёзган еди. Чунки, биринчи битирувчилар сони ўн уч киши – “ўн уч қалдирғоч” еди. Газетада бу қалдирғочлар ўзбек таълимини ва ўзбек илмини оламга олиб чиқувчилар маъносида ёзилган еди. Бу ўн учта қалдирғочни учишга Т.Н.Қори-Ниёзий тайёрлаган еди. У ўзбеклар орасида ЎОДУ (Ўрта Осиё Давлат Университети) физика-математика факултетига биринчилардан бўлиб ўқишга кирди ва 1930-йили ўқишни муваффақиятли тугатди. 1931 йилдан 1933 йилгача университетнинг ректори лавозимида ишлайди. Қори-Ниёзийга ўзбеклардан биринчи бўлиб 1931-йили профессор унвони берилди, 1939-йилда еса физика – математика фанлари доктори илмий даражаси берилди. 1939-1943 йиллар давомида Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистоннинг жамоатчилик, маданият, маориф ва жамоатчилик ҳаётида муваффақиятли жорий етган ва кирилл ёзувига асосланган янги ўзбек алифбосини қайта ишлашга раҳбарлик қилди. 1946 йилдан бошлаб Т.Н.Қори-Ниёзий доимий равишда ТИҚХММИ (Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти) оилй математика кафедраси мудири бўлиб ишлади. Т.Н.Қори-Ниёзий ўзбек математика терминологияси, олий ва ўрта ўқув муассасалари учун ҳақиқий математик адабиётлар асосчиси ҳамда фан тарихи бўйича йирик мутахассис ҳисобланади. Унинг уч юздан ортиқ илмий ишлари нашр қилинган, жумладан, фан соҳасида оламшумул ихтиро сифатида чуқур тан олинган «Улуғбекнинг астрономия мактаби» монографияси 1952 йилда давлат мукофотига сазовор бўлди.
Олим 1940 йилдан деярли 10 йил давомида буюк олим астроном Улуғбекнинг қўлёзма манбаларини ўрганди ва унинг илмий ишларининг давомига тадқиқот ишларини олиб борди. Бу ишларнинг натижасида у Улуғбекнинг астрономия мактаби тўғрисида йирик илмий иш яратди. Т.Н.Қори-Ниёзийнинг «Улуғбекнинг астрономия мактаби» номли китоби биринчи марта Москвада 1950 йилда СССР Фанлар Aкадемиясида (рус тилида) нашр қилинди. Қори-Ниёзий кўп монография, услубий қўлланмалар ва “Шўра давридаги Ўзбекистоннинг маданияти тарихи” асари муаллифи. Олимнинг асарлари саккиз томли нашрни ташкил қилди. Ҳар бир сатр халққа муҳаббат, унинг ободлиги, одамлар маънавияти, илм ва маданиятнинг яшнаши каби туйғуларга бой. Уни Ўзбекистон зиёлийлари оқсоқоли деб аташади. Т.Н.Қори-Ниёзий бутун умрини илм ва маданиятга хизмат қилишга бағишлаган. Ўзбекистонда илм ва маданиятнинг ривожланиши бевосита Қори-Ниёзий номи билан боғлиқ. Олим 50 йилдан ортиқ бор кучини халққа хизмат қилишга бағишлаган. У жамият ижтимоий ва сиёсий ҳаётида фаол иштирок етган, ёшлар тарбиясига кўп куч ва қувват сарфлаган. 1941 йили ЎзССР ҳукумати томонидан Самарқанд шаҳридаги Амир Темур ва темурийлар Гўри Амир мажмуасига експедиция ташкил қилинади, шулардан : Т.Н.Қори-Ниёзий (раис), М.М.Герасимов (СССР ФА ходими, антрополог ҳайкалтарош), профессор антрополог Л.В.Ошанин, профессор шарқшунос А.А.Семенов ва бошқалар. 1937-1940 йилларда Т.Н.Қори-Ниёзий Ўзбекистон ХКК қошидаги Фанлар қўмитаси президиумининг раиси, Ўзбекистондаги СССР ФА филиали раиси бўлган. 1939-1943 йилларда – ЎзССР ХКК раисининг фан, маданият ва санъат бўйча муовини. 1943 йили академикликка сайланган ва 1943-1947 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси биринчи раиси бўлган. У Ўзбекистон тарихий обидалар ва маданиятини ҳимоя қилиш Жамияти президиумининг раиси муовини, Халқ университетлари Республика Кенгаши раиси, “Фан ва турмуш” журнали муҳаррири ва бир қатор илмий жамоат кенгашлар ва жамиятлар аъзоси бўлган. Т.Н.Қори-Ниёзий кўп халқаро конгреслар ва симпозиумларда иштирок етган, 1954 йилда Халқаро астрономик жамияти аъзоси, 1968 йилда Фанлар тарихи бўйича 12 Халқаро конгрессида Бош Ассамблеяси аъзоси етиб сайланган. Кўп чет ел давлатларида бўлган (Япония, Ҳиндистон, Италия, Болгария, Афғонистон ва бошқа). Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзов 1970 йил 17 мартида Тошкент шаҳрида вафот етган. Буюк олим ҳақидаги хотиралар ҳамиша бизнинг юрагимизда сақланиб қолади.
700000, Toshkent sh., Qodir Maxsumov k., 42 uy tel.: +99871 237-56-26
700000, Toshkent sh., Qodir Maxsumov k., 42 uy tel.: +99871 237-56-26
Markaz faoliyati, uangiliklar va tadbirlar haqida birinchi bo'lib bilish!