• blog-uzk
  • Тўхтамурод Жўраевич Жўраев

Тўхтамурод Жўраевич Жўраев

Тўхтамурод Жўраевич Жўраев (1934–2009) — атоқли математик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси ва Туркиянинг Отатурк номидаги Халқаро маданият ва билимлар академияси академиги, Фан, таълим, саноат ва санъат халқаро академияси академиги (АҚШ), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний номидаги Республика Давлат мукофоти лауреати, “Дўстлик” (1996), “Меҳнат шуҳрати” (1999) орденлари билан мукофотланган.

Т.Ж.Жўраев хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламалар соҳасида илмий мактаб яратган йирик мутахассис, республикада фан ва олий таълимнинг ажойиб ташкилотчиси, математика ривожига салмоқли ҳисса қўшган атоқли олим.

Ўзбекистонда математик тадқиқотларнинг аралаш, аралаш-қўшма типдаги тенгламалар назарияси йўналишидаги жаҳонга таниқли илмий мактабнинг ташкил етилиши ва жадал ривожланиши бевосита Т.Ж.Жўрайевнинг номи билан боғлиқ.

Т.Ж.Жўрайевнинг математик-физиканинг ноклассик тенгламалари назариясини яратишга қаратилган фундаментал илмий тадқиқотлари ҳамда механиканинг долзарб масалалари ҳисобланган чегара қатлам назариясининг математик муаммоларини ҳал қилишга бағишланган ҳам назарий, ҳам амалий аҳамиятга ега бўлган илмий ишлари жаҳон математик жамоатчилигида тан олинди ва уни ушбу йўналишдаги жаҳонга таниқли тадқиқотчилар қаторига олиб чиқди.

Т.Ж.Жўрайев 1934-йил 25-октабрда Тошкент вилояти Янгийўл туманида таваллуд топди. 1953-йили ўрта мактабни тамомлаб, Ўрта Осиё давлат университетини физика-математика факултетининг математика бўлимига ўқишга кирди ва 1958-йилда имтиёзли диплом билан тугатди. Бўлажак олимнинг диплом иши илмий журналда чоп етиш учун тавсия қилинган еди.

Т.Ж.Жўрайевнинг олим сифатида шаклланишида қатор математик олимлар, айниқса академиклар А.В.Бицадзе ва О.А.Олейник раҳбарлик қилган жаҳонга таниқли илмий мактаблар жуда катта ва сермаҳсул таъсир кўрсатди.

Истеъдодли олим ўзининг машаққатли ва сермазмун меҳнати евазига улкан илмий обрўга ега бўлди: у 1962-йилда номзодлик, 1972-йилда еса докторлик диссертациясини ҳимоя қилди, 1974-йилда еса профессор унвонига сазовор бўлди. Шу йили Т.Ж.Жўрайевга дифференсиал тенгламалар назарияси бўйича олиб борган тадқиқотлари учун Абу Райҳон Беруний номидаги Давлат мукофоти берилди. 1979-йили ЎзР ФА мухбир аъзоси, 1991-йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби фахрий унвонига сазовор бўлди.

Т.Ж.Жўрайев математик физиканинг ноклассик тенгламалари учун чегаравий масалалар назариясини ишлаб чиқишга салмоқли ҳисса қўшди. У аралаш еллиптико-гиперболик, еллиптико-параболик ва парабола-гиперболик тенгламаларни мунтазам таҳлил етди, ҳатто охирги икки типдаги тенгламалар учун қатор тадқиқотлари енг муҳим ва бу йўналишдаги илмий изланишларнинг асосини ташкил етади.

Т.Ж.Жўрайев тамонидан биринчи марта амалда тадбиқ қилиш ниҳоятда муҳим бўлган тип ўзгариш чизиғи номаълум бўлган аралаш парабола-гиперболик тенгламалар учун чегаравий масалалар қўйилди ва тадқиқ етилди. Бугунги кунда бу йўналиш унинг шогирдлари томонидан “номаълум чегарали масалалар” номи билан жадал ривожланмоқда.

Уч ўлчовли чекли ва чексиз соҳаларда парабола-гиперболик тенгламаларни ўрганиш биринчи марта Т.Ж.Жўрайев ва унинг шогирдлари ишларида бошланган.

Т.Ж.Жўрайевнинг тадқиқотларида юқори тартибли хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламаларни ўрганиш катта ўрин егаллайди. У учинчи ва тўртинчи тартибли тенгламаларни тўла классификациялаш ва уларни каноник кўринишга келтириш усулларини кўрсатиб берди.

Т.Ж.Жўрайевнинг бевосита раҳбарлигида биринчи бўлиб юқори тоқ тартибли каррали характеристикали тенгламалар таҳлил қилиниб, уларнинг фундаментал ва елементар йечимлари қурилди ҳамда бу йечимларнинг хосса ва хусусиятлари ўрганилиб чегаравий масалаларни йечишга тадбиқ етилди.

Бош қисмида еллиптико-параболик ва еллиптико-гиперболик операторларни ўз ичига олган учинчи тартибли тенгламалар учун чегаравий масалалар қўйиш ва уларни ўрганишга бағишланган Тўхтамурод Жўрайевичнинг илмий ишлари аралаш-қўшма тип тенгламалар назариясидаги фундаментал ишларнинг асоси ҳисобланади. Бундай тенгламаларни йечишнинг янги усули, яъни қўшма ва аралаш-қўшма типдаги тенгламаларни ўнг томонида номаълум функсия қатнашган иккинчи тартибли тенгламага келтириб йечиш усули таклиф қилинди ва бу усул ҳозирда кенг қўлланилмоқда.

Қўшма ва аралаш-қўшма типдаги операторларнинг спектрал назариясига оид тадқиқотлар Т.Ж.Жўрайев раҳбарлигида ва унинг бевосита иштирокида бошланди ва шогирдлари томонидан давом еттирилмоқда.

Т.Ж.Жўрайев ҳозирги замон гидромеханикасининг енг муҳим бўлими ҳисобланган чегара қатламнинг математик назарияси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Олим томонидан сиқилувчи ҳамда сиқилмайдиган суюқликларнинг стационар ва ностационар оқимларини ифода етувчи Прандтел тенгламалар системаси учун чегаравий қатламнинг асосий масалаларининг бир қийматли йечимга ега еканлиги исботланди ва суюқликларнинг текис ва уч ўлчовли осесметрик оқимлари талқин қилинди.

Т.Ж.Жўрайев 3 та монография, 4 та дарслик ва ўқув қўлланма ҳамда республика ва халқаро илмий журналларда нашр қилинган 300 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифидир.

Т.Ж.Жўрайев Ўзбекистонда фан ва таълимнинг ажойиб ташкилотчиси сифатида кенг танилган.

1974–1985-йилларда ЎзР ФА М.Т.Ўрозбойев номли Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига, 1985–1992 ва 1997–2003-йилларда ЎзР ФА Математика институтига раҳбарлик қилди.

1992–1995-йилларда Тошкент давлат университети ректори, 1994–1999-йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати, 1995–2000-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг президенти лавозимларида ишлади.

Т.Ж.Жўрайев сермазмун илмий ижодини доимо педагогик ва жамоат ишлари билан қўшиб олиб борган. Ўзбекистон ФА қошидаги “Математика” Кенгаши раиси, “Ўзбекистон математика журнали”нинг бош муҳаррири, Ўзбекистон математика жамиятининг президенти, ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтидаги, ТошДУдаги, ЎзР ФА Математика институтидаги докторлик ва номзодлик илмий даражаларини берувчи Илмий кенгашлар раиси, хусусий ҳосилали дифференсиал тенгламалар бўйича республика семинарининг раҳбарларидан бири, шу йўналишларни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистонда математик тадқиқотларни ва математик таълим даражасини оширишга катта ҳисса қўшган.

1996-йилда “Дўстлик” ордени, 1999-йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган.

Т.Ж.Жўрайев Марказий Осиёда юқори малакали мутахассисларнинг шаклланишига катта ҳисса қўшган, унинг раҳбарлигида 8 та фан доктори ва 40 дан ортиқ фан номзодлари тайёрланган. У фанда еришган ютуқларини кўплаб чет елларда, халқаро илмий анжуманларда намойиш етган. Шу билан бирга дифференсиал тенгламалар ва математик физика бўйича ўтказилган бир қанча халқаро анжуманлар ташкилий қўмитаси раиси ва аъзоси бўлган.

Т.Ж.Жўрайев давлат ва илмий делегациялар таркибида АҚШ, Франсия, Туркия, Германия, Россия, Англия, Австрия, Венгерия, Италия, Полша, Болгария, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда бўлган.

Олий инсоний ҳислатли, руҳан бой, ўзининг адолатпарвар принсипларига содиқ, ажойиб олимнинг кўп қиррали бутун умри фанга ва халққа хизматнинг ёрқин намунасидир.

Бугунги кунда Тўхтамурод Жўрайевичнинг шогирдлари ва издошлари мамлакатимизнинг турли тармоқ ва соҳаларида, шунингдек, хорижий мамлакатларда муваффақиятли ишлаб, унинг ишини давом еттириб келмоқдалар.

Мамлакатимизда малакали кадрларни тайёрлашга катта ҳисса қўшган йирик олим, ғамхўр мураббий, ажойиб инсон академик Тўхтамурод Жўрайевич Жўрайев дўстлари, ҳамкасблари, шогирдлари ва фарзандлари хотирасида доимо барҳаёт.

14.02.2023

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!