• Тадбирлар
  • Тошкентда илмий-амалий анжуман булиб утди.

Тошкентда илмий-амалий анжуман булиб утди.

Жорий йилнинг 15 сентябр куни Тошкент шахридаги Т.Н.Кори Ниёзий номидаги Узбекистон Педагогика Фанлари илмий тадкикот институтида   “Тошмухаммад Ниёз угли Кори Ниёзий –Илм-маърифат даргаси» мавзусида илмий-амалий анжуман булиб утди.

Илмий-амалий анжуманни Т.Н.Кори Ниёзий номидаги Узбекистон Педагогика Фанлари илмий тадкикот институти директории, профессор, педагогика фанлари доктори Ибрагимов Холбой Ибрагимович очиб берди. Республикамизний илм-фан оламида академик Т.Н.Кори Ниёзий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонлангани профессор Х.Ибрагимов томонидан алохида такидлаб утилди. Буюк аллома академик Тошмухаммад Ниёзовичнинг илмий фаолияти бугунги кундаги илм-фан ва маърифат оламига хам уз таъсири курсатмокда.

Кейинги суз навбати Т.Н.Кори Ниёзий номидаги УзПФИТИ булими мудири педагогика фанлари доктори, академик Джураев Рисбай Хайдаровичга берилди. Академик Р.Джураев Т.Н.Кори Ниёзийнинг Узбекистон маорифига ва мамлакатнинг умумтаълим сохаси асосчиси сифатида кушган улкан хиссасини алохида таъкидлаб утди.

Илмий анжуманда «Академик Кори-Ниёзий мероси» Илмий методик марказ асосчиси, буюк олим ва мутафаккир Т.Н.Кори Ниёзийнинг набираси Шавкат Шавкатович Кори-Ниёзов хам уз нутки билан иштирок этди. У ИММнинг асосий максади ва вазифалари хакида суз юритар экан, шунинг билан бирга ИММнинг асосий максадларидан бири Узбекистоннинг ёш математик олимларини куллаб кувватлаш эканлигини таъкидлаб утди.

Шундан сунг Т.Н.Кори Ниёзий номидаги УзПФИТИ булими мудири педагогика фанлари доктори Махмудов Абдухалим Хамидович анжуманни давом эттирди. У академик Т.Н.Кори Ниёзийни жуда хам ноёб ва купкиррали шахс сифатида белгилаб утди.

Н.Кори Ниёзий номидаги УзПФИТИ  докторанти Джалилова Нилюфар Тохировна, академик томонидан ишлаб чикилган умумтаълим системаси программасининг узгачалиги ва нодир мерос эканлиги мавзусида уз чикишини килди.

Семинар дустона ва норасмий мухитда булиб утди. Учрашув иштирокчилари томонидан  Узбекистоннинг илмий ёшлари уртасида  маърифий ишларни давом эттириш зарурлигини, ёш математик талабалар ва укитувчиларни куллаб-кувватлашни, математика фанини мамлакатимизда

15.09.2022

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!