• Тадбирлар
  • Ҳурматли математик ҳамкасблар ва талабалар!

Ҳурматли математик ҳамкасблар ва талабалар!

Сизни Т.Н.Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида 2022-йил 16-август куни соат 10.00да бўлиб ўтадиган республика илм-ма’рифат тараққиётига муносиб ҳисса қўшган илғор ислохотчи олим Т.Н.Қори Ниёзий таваллудининг 125 йиллигига бағишланган “Тошмухаммад Ниёзўғли Қори Ниёзий – илм-ма’рифат дарғаси” мавзусидаги илмий-амалий анжуманга таклиф этамиз.

 

Иштирокчилар соат 9.30 дан 10.00гача рўйхатдан ўтказилади.

Зоом хаволаси: https://us02web.zoom.us/İ/88481628271?pwd=d2Y 2Y05BT3M5RlFFdv9NRUMva2V6UT09

 

 ИШ РЕГЛАМЕНТИ:

Ма’руза билан сўзга чиқувчилар учун 15 дақиқагача, мунозара қатнашчиларига 10 дақиқагача вақт ажратилади.

Манзил: Яккасарой тумани, Братислава кўчаси 3-уй, Тел.: +998 97 427 26 67

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТА’ЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ

ҚОРИ НИЁЗИЙ НОМИДАГИ  ЎЗБЕКИСТОН ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ

 

Т.Н.Қори Ниёзий  таваллудининг 125 йиллигига бағишланган

“ТОШМУХАММАД НИЁЗ ЎҒЛИ ҚОРИ НИЁЗИЙ –  ИЛМ-МА’РИФАТ ДАРҒАСИ”

мавзусидаги илмий-амалий анжуман

 

ТАКЛИФНОМА ВА ДАСТУРИ

Тошмухаммад Ниёз ўғли Қори Ниёзий (1897-1970)

Т.Н.Қори-Ниёзий 1897-йил 2-сентябрда Хўжандда таваллуд топган. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1939), Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги (1943), физика-математика фанлари доктори (1939), профессор (1931), Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг биринчи президенти (1943-47), Меҳнат Қаҳрамони (1967) каби юксак илмий даража ва унвонларга сазовор бўлган. 

Халқ та’лимининг илк ташкилотчи, илк умумта’лим ва педагогик та’лим маскани асосчиси, илк ўзбек тилидаги математика атамашунослигини ишлаб чиққан математик, илк дарсликлар яратган олимдир. Қори-Ниёзий ўзининг “Ҳаёт мактаби” номли эсдаликлар китобида ўша даврда Республикадаги фан, маданият, та’лим-тарбиянинг ривожланиши ҳақидаги илмий-ижтимоий педагогик қарашларини баён қилган. Шу билан бир қаторда олим элементар ва олий математика бўйича ўзбек тилидаги биринчи дарсликларни яратишга муваффақ бўлган. Олим яшаб ижод қилган ўша даврда математика ва техника фанлари соҳасида ўзбекча терминологияни яратиш ва илмий жиҳатдан асослашга кучли зарурият пайдо бўлган. Бундай илмий терменологияни яратишда Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий алоҳида жонбозлик кўрсатган.

 

КИРИШ СЎЗИ

  1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси В.И.Романовский номидаги математика институти директори, ф.-м.ф.д., академик Аюпов Шавкат Абдуллаевич
  2. Низомий номидаги Тошкент давлат педгогика университети ректори, т.ф.д., проф. Қирғизбоев Абдугаффар Каримжонович
  3. “Тошкент ирригация ва қишлоқхўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, ўқув ишлари бўйича проректор техника фанлари доктори, профессор Худаяров Бахтиёр Алимович

 

МА’РУЗАЛАР

  1. Йирик педагогик марказ ва умумта’лим мактаби асосчиси Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ “Та’лим менежменти” бўлими бошлиғи, п.ф.д., академик Джураев Рисбай Хайдарович
  2. Академик Тошмуҳаммад Қори Ниёзийнинг ҳаёти ва ижоди – буюк тарбия ўчоғи Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ директори, педагогика фанлари доктори, профессор Ибраимов Холбой Ибрагимович
  3. Қори Ниёзий – миллат фидойиси Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ “Узлуксиз та’лим педагогикаси ва психологияси” бўлими бошлиғи, п.ф.д., проф. Сафарова Рохат Гайбиллаевна
  4. Т.Н.Қори Ниёзийнинг математика фанини тадбиқий ўқитиш ҳақидаги қарашлари ва унинг ҳозирги даврдаги аҳамияти Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети “Олий математика” кафедраси профессори, ф.-м. ф.н доцент, Юсупов Абдулазиз Ибрагимович

5. Қори Ниёзийнинг ибрат мактаби Т.Н.Қори Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ таянч докторанти Джалилова Нилуфар Тохировна.

14.08.2022

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!