- Тадбирлар
- “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий методик маркази ижрочи директори Алимов Акром Акбарович 60 ёшда
“Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий методик маркази ижрочи директори Алимов Акром Акбарович 60 ёшда
Алимов Акрам Акбарович 1963 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. туғилган, 1980 йилда Тошкент шаҳридаги 224-ўрта мактабни олтин медаль билан тугатиб, шу йили Тошкент Давлат университетининг Математика факультетига ўқишга кирди. 1985 йилда университетни математика ўқитувчиси ихтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатди. Факультетда ўқиш даврида аъло ўқиши ва жамоат ишларида фаол иштироки учун В.И. Романовский номли давлат стипендиясини олди.
А. Алимов ўз меҳнат фаолиятини 1985 йил Ўзбекистон Фанлар Академияси механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институтига инженер лавозимида бошлади. 1986-1994 йилларда Ўзбекистон Фанлар Академияси математика институтида илмий ходим лавозимида, 1994-2005 йилларда Ўзбекистон Миллий Университети механика-математика факультети доценти лавозимида, 2004-2007 йилларда Тошкент ислом университети “Фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар” факультети декани лавозимида, 2007-2010 йилларда Тошкент ислом университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректор лавозимида, 2010-2014 йиларда Тошкент ислом университети “Табиий фанлар” кафедраси мудири, 2014-2018 йилларда Тошкент ислом университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори, 2018-2020 йилларда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти «Математика” кафедраси мудири, 2020 йилдан Тошкент Давлат транспорт университети «Олий математика» кафедраси доценти, 2021 йилдан “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий методик маркази ижрочи директори Бўлиб ишлаб келмоқда.
А. Алимовга 1993 йил “Чегараланмаган операторлар алгебралари тузилиши ва уларнинг дифференциал операторлари“ мавзусида ҳимоя қилинган диссертацияси учун физика математика фанлари номзоди илмий даражаси берилган. 2006 йили Олий Атестация Комиссияси қарорига кўра А. Алимовга “Математик анализ” ихтисослиги бўйича доцентлик илмий унвони берилган. У 50 дан ортиқ илмий-услубий ишлар ва 10 та ўқув қўлланма муалллифидир. Шунингдек, Тошкент ислом университети талабалари учун “Эҳтимоллар назарияси”, Ўзбекистон Миллий Университети механика математика факультети талабалари учун “Функционал анализдан масалалар ечиш” ва Тошкент Давлат Педагогика университети талабалари учун “Ярим майдонлар назарияси”, Тошкент Давлат транспорт университети талабалари учун “Қаторлар” ўқув қўлланма, маъруза матнлари ва дастурлар чоп эттирди. А. Алимов ўз илмий маърузалари билан бир неча халқаро конференцияларда қатнашган, хусусан 2000 йилда Малайзия Путра университетида ва 2012 йилда Малайзия ҳалқаро ислом университетида халқаро конференцияларда ўз маърузалари билан иштирок этган. 2016 йил Малайзия ислом илмлари университетининг таклифига биноан Малайзия ислом илмлари университетида илмий маърузалар қилиб қайтди. А.Алимовнинг илмий мақолалари Украина ва Россиянинг етакчи журналларида чоп этилган. 2017 йилда Тошкент ислом университет талабаларини Малайзия ҳалқаро ислом университетига малака ошириш учун раҳбар бўлиб олиб борди ва Малайзия ислом илмлари университети билан хамкорлик мемарандуми имзолашда иштирок этди.
А.А.Алимов ўз фаолияти даврида ўқув жараёнини ташкилотчиси сифатида ўзини намоён қилди. У интерактив ўқитиш асосида янги замонавий ўқув технологияларини жорий қилишга катта эътибор беради. А.Алимов “Олий математика” курсини ўқитиш жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланаган ҳолда дарс олиб боради. У тайёрлаган мавзуларнинг электрон шаклида анимация элементларини қўллаган. ўқув-услубий ишларида амалий ёрдам бериб келмоқда
А. Алимов намунали оила бошлиғи, 4 фарзанднинг отаси. А. Алимов рус тилида эркин сўзлашади ва “Олий математика” фанидан рус тилида маърузалар ва амалий машғулотлар олиб боради. Ўз машғулотларида замонавий компьютер технологиялардан фойдаланиб дарсларни олиб боради. Ишга масъулият билан ёндашуви, атрофдагиларга диққат-эътиборда бўлиши, ташкилотчилик фазилатлари жамоада ўринли ҳурмат қозонишга сабаб бўлган. Алимов Акром Акбаровични 60 ёшга кирганлиги муносабати билан жамоамиз номидан самимий қутлаймиз. Унга сихат-саломатлик илмий ишларида улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.
01.11.2023
Янгиликлар
Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида
Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар
Янгиликларга обуна бўлиш
Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!