НЎМОН ЮНУСОВИЧ СAТИМОВ

НЎМОН ЮНУСОВИЧ СAТИМОВ

Нўмон Юнусович Сатимов – ўзбек математик олими, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти соҳиби.

Н.Ю.Сатимов Тошкент оптимал бошқарув ва дифференсиал ўйинлар илмий мактабининг асосчиси, дифференсиал ўйинлар назариясига йирик ҳисса қўшган олимдир.

У 1939-йил 15-декабрда Андижон шаҳрида туғилган ва шу йерда 29-мактабда ўқиган. 1956-йилда Марказий Осиё давлат университети (ҳозирги Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети)нинг физика-математика факултетига ўқишга кирди. 1958-йилдан бошлаб Н.Ю.Сатимов ўқишни М.В.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг механика-математика факултетида давом еттирди. Ўқишни тугатгандан сўнг ватанига қайтиб, 1962–1965-йилларда Ўзбекистон Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институтига аспирантурага қабул қилинди, 1965–1968-йилларда бу институтда кичик илмий ходим бўлиб ишлади. 1968-йилда Тошкент давлат университетига ишга ўтди. 1971-йилда янги ташкил етилган Амалий математика кафедрасига мудир етиб тайинланди. 1974–1976-йилларда Москва шаҳридаги СССР Фанлар академиясининг В.А.Стеклов номли Математика институтида катта илмий ходим бўлиб ишлади. Сўнг Тошкентга қайтиб, Амалий математика кафедрасига раҳбарликни давом еттирди. 1985–1987-йилларда Н.Ю.Сатимов ТошДУнинг Aмалий математика ва механика факултети декани лавозимига тайинланди. 2000-йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика институтида катта илмий ходим бўлиб ишлади.

1968-йилда Н.Ю.Сатимов ўзининг номзодлик ишини, 1977-йилда В.А.Стеклов номидаги математика институтида докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди. Олим 1978-йилда профессор унвонини олган, 1979-йилда Ўзбекистон Фанлар академиясининг мухбир аъзоси, 2000-йилда ҳақиқий аъзоси етиб сайланган.

Н.Ю.Сатимов дифференсиал тенгламалар ҳамда бошқарувнинг математик назарияси ва уларнинг тадбиқлари соҳаларидаги дунё миқёсидаги йетук мутахассислардан бири бўлган. Олим бу соҳалар бўйича дарслик, 2 та монография ва 180 дан зиёд илмий мақолалар муаллифи, мақолаларнинг аксарияти рус тилидан инглиз тилига таржима қилинган.

Аспирантурада таниқли олим Б.Болтянский раҳбарлигида оптимал жараёнлар назарияси билан шуғулланган Н.Ю.Сатимов 1970-йилда ТошДУда бир гуруҳ математиклар билан янги йўналиш – қочиш-қувиш дифференсиал ўйинлар назарияси билан шуғуллана бошлайди. Бу йўналишга АҚШлик математик Р.Айзекс, Собиқ иттифоқ доирасида 20-асрнинг енг йирик математикларидан бири Л.С.Понтрягин ишларида асос солинган еди. Н.Ю.Сатимовнинг бу йўналишдаги биринчи натижаси Понтрягиннинг биринчи қувиш масаласини йечиш усулини кучайтиришдан иборат бўлди. Сўнг у Й.Ф.Мишенко ва М.С.Николский билан ҳамкорликда Л.С.Понтрягиннинг учрашувдан четлашиш масаласини йечиш усулини такомиллаштириш билан шуғулланди, жумладан, бир нечта қувувчилар учун дастлабки натижани олди.

2000-йилдан бошлаб Н.Ю.Сатимов параметрлари тақсимланган системаларда бошқарув масаласини билан шуғулланиб, бу йўналишда оригинал натижаларни қўлга киритди. Олимнинг, шунингдек, классик ўйинлар назарияси (Л.А.Петросян ва А.А.Азамов билан ҳамкорликда), дискрет вақтли ўйинлар назарияси, оддий дифференсиал тенгламаларнинг хоссаларига оид ишлари ҳам маълум.

Н.Ю.Сатимовнинг бевосита илмий раҳбарлигида 20 нафардан ортиқ фан номзоди, 8 нафар фан доктори йетишиб чиққан.

У кучли тадқиқотчи бўлиш баробарида маҳоратли педагог, самимий дўст ва илмий раҳбар, садоқатли ва оила бошлиғи бўлган, республика математика олимпиадалари ва ёзги физика-математика мактабларини ташкил етишда фаол қатнашган. Бўш вақтида минифутбол, стол тенниси ва сузиш билан мунтазам шуғулланишни севган, бадиий адабиётга бой шахсий кутубхонаси бўлган. Нўмон Юнусович Сатимов Ўзбекистонда математика тарихидан доимий жой егаллаган. Бугун у асос солган илмий мактаб фаолияти кўплаб шогирдлари томонидан давом еттирилмоқда.

Ўзбекистон математиклари Н.Сатимовни ҳар доим ўзларининг севимли устоз сифатида еслашади.

28.04.2023

Янгиликлар

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!