• Тадбирлар
  • Академик Қори-Ниёзий номидаги олимпиада ғолиблари аниқланди

Академик Қори-Ниёзий номидаги олимпиада ғолиблари аниқланди

2022 йил 17 май куни Романовский номидаги Математика институтида математика фанидан Узбекистондаги олий та’лим муассасалари талабалари ўртасида академик Қори-Ниёзий номидаги олимпиаданинг якуний ҳал қилувчи босқичи бўлиб ўтди.

Олимпиада “Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳомийлигида ўтказилди.

Умумий совринлар миқдори 10 000 000 сўмни ташкил этган ушбу  мусобақада Республиканинг 15дан зиёд олий та’лим муассасаларидан 49 нафар талаба иштирок этди.

Олимпиада фахрли биринчи ўринни 35 балл йиғган Ўзбекистон Миллий Университети талабаси Саматбаева Мафтуна эгаллади. Саматбаева 4 000 000сўм ютуқни қўлга киритди.

Иккинчи ўринни 33 балл тўплаган Ўзбекистон Миллий Университети талабаси  Норбоев Жаҳонгир эгаллаб 3 000 000 сўмга эга бўлди.

Учинчи ўринни Навоий Давлат педагогика институте талабаси Абдиназарова Шахризода 31 балл йиғиб эгаллади. Унинг ютуғи 2 000 000 сўмни ташкил қилди.

Юқорида айтиб ўтилган ғолиблардан ташқари пул мукофотларига қуйидаги икки та талаба ҳам эга болди. Улар, 26 балл тўплаган Андижон давлат Университети талабаси Муҳаммаджонов Акбаршох 600 000 сўм ва 24 баллни йиғган Ўзбекистон Миллий Университети талабаси Маҳмудов Фаррух 400 000 сўм.

17.05.2022

Фотосуратлар

Янгиликлар

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!