• Тадбирлар
  • Марказ докторантларнинг авторефератини чоп этишга ёрдам беради.

Марказ докторантларнинг авторефератини чоп этишга ёрдам беради.

“Академик Қори-Ниёзий мероси”илмий- методик марказининг асосий вазифаларидан бири Ўзбекистонда ёш олимларни қўллаб қувватлаш ва рағбатлантиришдан иборат. Марказ докторантлар ва таянч докторантлар учун уларнинг авторефератларини чоп этишда ёрдам беради.

Докторлик диссертацияларини муддатидан олдин ёки ўз вақтида ҳимоя қилган докторант(таянч докторант)ларнинг авторефератларини “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази
 ҳомийлигида нашр этиш тартиби

  1. Муддатидан олдин ёки ўз вақтида ҳимоя қилаётган докторант(таянч докторант)нинг диссертацияси Ихтисослашган Илмий кенгашга ҳимоя учун қабул қилингандан сўнг, унинг Илмий раҳбари ёки илмий консультанти “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази Кузатув Кенгаши раиси академик Ш.А.Аюповга диссертантнинг авторефератини “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳомийлигида нашр этишга амалий ёрдам беришини сўраб ариза билан мурожаат қилади;
  2. Ш.А.Аюпов аризани ўрганиб чиқиб, ижобий хулоса берилган тақдирда Кузатув Кенгашига киритади;
  3. Диссертантнинг авторефератини “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳомийлигида неча нусхада нашр этиш ёки нашр этмаслик бўйича Кузатув Кенгаши қарор қабул қилади;
  4. Кузатув Кенгаши қароридан сўнг “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази директори диссертантнинг ҳимоя қиладиган кунидан 10 кун олдин диссертантнинг авторефератини ўрнатилган таритибда чоп эттириш чораларини кўради.
  5. “Академик Қори-Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ҳомийлигида чоп этилган авторефератдан 2 нусхасини марказ кутубхонаси учун олиб қолади.

09.07.2022

Фотосуратлар

Янгиликлар

Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида

Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар

Янгиликларга обуна бўлиш

Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!