- Танловлар
- Математика йўналиши бўйича магистратура талабалари диққатига!
Математика йўналиши бўйича магистратура талабалари диққатига!
“Академик Қори Ниёзий мероси” илмий-методик маркази ва В.И.Романовский номидаги Математика институти томонидан магистратура талабалари ўртасида 2023 йил май ойида умумий мукофоти 10 000 000 сўм бўлган ан’анавий “Енг яхши илмий ма’руза” танлови ўтказилишини ма’лум қиламиз.
Танловда қатнашиш учун 2023 йил 10 майгача ўз натижаларингизнинг (ўзбек, инглиз ёки рус тилларидан бирида 6 бетдан ошмаган) қисқача баёни wорд ёки пдф форматида o.khakimov@mathinst.uz электрон почтасига ёки @okhakimov86 телеграм фойдаланувчисига юборишингиз мумкин. Юборилган файллар махсус ҳай’ат томонидан ўрганилади ва ҳай’ат юқори баҳолаган натижаларни тинглаш зоом платформаси орқали 2023 йилнинг 26-28 май кунлари амалга оширилади. Умумий мукофот пули энг яхши деб топилган учта ма’рузачи ўртасида тақсимланади.
Танловда қуйидаги талабларга жавоб берадиган ма’руза матнлари билан қатнашиш мумкин:
- Ма’руза матни талабгор томонидан ёзилган бўлиши керак.
- Ма’рузада талабгор томонидан олинган илмий янгилик бўлиши зарур. Бунда янгиликнинг нашр этилганлиги муҳим эмас!
- Талабгор ма’рузада келтирилаётган ма’лумотлар ҳақида атрофлича билимга эга бўлиши тавсия этилади.
- Ҳар бир талабгорга ўз ма’рузасини баён этиши учун 20 дақиқагача вақт берилади. Савол-жавобларга қўшимча 5 дақиқа вақт ажратилади.
- Ма’руза тилини (ўзбек, инглиз ёки рус тилидан бирини) танлаш ма’рузачи ихтиёрида.
Имкониятни қўлдан чиқарманг. Зеро сизнинг бугунги ма’рузангиз келажакдаги илмий фаолиятингиз учун яхши асос бўлиши мумкин.
mathnet.uz (http://mathnet.uz/) – Миллий математика платформаси
14.04.2023
Янгиликлар
Марказнинг низом бўйича фаолияти ҳақида
Журналлар, китоблар, ўқув қўлланмалари ва филмлар
Янгиликларга обуна бўлиш
Марказ фаолияти, уангиликлар ва тадбирлар ҳақида биринчи бўлиб билиш!